"Барселона" ва "Реал" афсоналари ўртасидаги супер "Эл класико" Ливанда ўтказилади
Шу йилнинг 28 апрель куни Ливаннинг Бейрут шаҳрида "Барселона" ва "Реал" жамоалари афсоналари ўзаро куч синашадиган бўлди.
Испания чемпионатида ўзаро рақобатлашаётган икки гранд клуб - "Барселона" ва "Реал" энди мамлакат ташқарисида, ҳатто Европадан узоқда ўзаро тўқнашадиган бўлди.
Бу ҳақида "Барселона" клуби маълумот берди. Бўлажак ўйинда каталонияликлар таркибини ушбу жамоада 1988-1997 йилларда шйнаган Хосе Мария Бакеро шакллантиради.
"Барселона" клубнинг тирик афсоналарини гранд клубларга қарши майдонга тушириш лойиҳасини ўтган йили бошлаган. Ўтган йили апрель ойида "Барселона"нинг собиқ юлдузлари Мексика футбол афсоналарига қарши майдонга тушган.
Каталонияликлар "Реал"га қарши ўтказиладиган учрашувдан сўнг, 30 июнь куни "Камп Ноу"да "Манчестер Юнайтед" юлдузларини қабул қилади. Бу икки жамоанинг жавоб ўйини 2 сентябрь куни "Олд Траффорд"да ўтказилади.

Фикрлар