"Барселона"нинг икки хавбеки қишда А Серия клубига кўчиб ўтиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби қишки трансферлар чоғида 2 нафар хавбеки билан хайрлашиши мумкин.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” ярим ҳимоячилари Денис Суарес ва Рафинья Алькантара "Рома"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Ёзда ўзларининг етакчи ярим ҳимоячиси Кевин Строотманни “Марсел”га сотиб юборган римликлар айни дамда ушбу чизиқда муаммоларга дуч келишмоқда ва ушбу муаммоларни айнан “Барселона” футболчилари билан ёпмоқчи.

Ўз навбатида Рафинья ҳам, Суарес ҳам каталонияликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олишмаяпти ва шу сабабли “Рома”дан бўладиган таклифга розилик билдиришлари мумкин.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “Барса” сафида бор йўғи 1та ўйинда иштирок этди, Рафинья эса 7та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!