Батшуайи "Милан"га ўтиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи мавсумни “Милан”да давом эттириши мумкин.

Унга кўра “россонерилар” ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг “Челси”га ўтиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Шу боис миланликлар унинг ўрнига муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборишган. Бу борада улар “Женоа” форварди Кшиштоф Пентекни кўз остиларига олиб қўйишган. Бироқ, агар польшалик футболчининг трансфери барбод бўладиган бўлса, “Милан” айнан Батшуайи номзодига тўхталади.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи мавсумни “Валенсия”да бошлаган эди. Бироқ, бир йилга ижарага олган “кўршапалаклар” уни кутилмаганда муддатидан Лондонга жўнатиб юборишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!