"Бавария" "Ливерпул"га қарши баҳс олдидан яна бир жиддий йўқотишга учради

Мюнхеннинг "Бавария" клуби хавбеки Леон Горетцка жамоасининг кечаги машғулотларини ўтказиб юборди.

Унга кўра 24 ёшли футболчи тўпиғидан жароҳат олган ва шу боис якка тартибда шуғулланган. Шу боис унинг бугун ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Ливерпул”га қарши бўладиган ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, Горетцка жорий мавсум немис гранди сафида жами 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Бавария" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!