"Бавария" Риберига ўринбосарни "Реал"дан топди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкес "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 27 ёшли испаниялик футболчини мавсум якунлангач жамоадан кетадиган етакчиси Франк Риберига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Васкес жорий мавсум “Реал” сафида жами 21та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!