"Бавария" Румменигге билан шартномани узайтирди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ўзининг бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге билан шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра томонлар 2021 йилнинг 31 декабригача тузилган шартномага имзо чекишган.

“Директорлар кенгаши аъзоларига ва шахсан Ули Хёнессга билдирилган ишончи учун миннатдорчилик билдираман. Биз “Бавария”нинг ҳам спорт, ҳам иқтисодий томондан муваффақиятга эришишида биргаликда ҳаракат қилдик.

Бизнинг асосий мақсадимиз клубни Европа грандлари қаторида қолишини таъминлашдир”, - дейди Румменигге.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!