"Бавария" Хамесни сотиб олишдан бош тортди
Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Реал”дан Хамес Родригеснинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни рад этди.
Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 27 ёшли колумбиялик футболчи учун “қироллик клуби”га 40 млн евро тўлашни итамаган. Айтиш лозимки, Хамесга айни дамда АПЛ ва А Серия грандларидан қизиқишлар мавжуд. Шу боис у фаолиятини катта эҳтимол билан айнан Англияда давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Бундан аввалроқ “Бавария” Хамеснинг трансферини тўлиқ сотиб олиб, уни “Ювентус” форварди Пауло Дибалага алмаштирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар