"Бавария" ярим ҳимоячиси номаълум муддатга сафдан чиқди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тьаго Алькантара кеча Германия кубоги доирасида "Редингхаузен"га (2:1) қарши баҳсда жароҳат олди.
Испаниялик футболчи учрашувнинг 75-дақиқасида шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди.
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мюнхенликлар устози Нико Ковач ҳам Алькантаранинг жароҳат олганини тасдиқлади. Бироқ, ҳозирча унинг жароҳати қай даражада жиддий ва унинг қачон сафга қайтиши борасида аниқ маълумотларга йўқ.
Фикрлар