Ҳусановга экспертлар қандай хулоса берди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия чемпионлиги учун курашаётган “Манчестер Сити” 31-турнинг қолдирилган учрашувида ўз майдонила “Кристал Пэлас”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Биз учу аҳамиятли томони – кичик жароҳат туфайли аввалги турни ўтказиб юборган Абдуқодир Ҳусановнинг бу гал бошланғич таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйнагани бўлди.

Нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайти экспертлари “Манчестер Сити” футболчилари ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Жанлуижи Доннарумма – 7

У Матетанинг яқин масофадан берган зарбасини яхши қайтарди, аммо кейинчалик бу вазият ўйиндан ташқари ҳолат сифатида баҳоланди. Митчеллнинг зарбасидан кейин Доннарумма ақлли сейв намойиш қилди. Доннурумманинг  хатоси Дайчи Камада пенальти ишлашига сабаб бўлиши мумкин эди, вазият мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Матеуш Нуньеш – 7

У ярим ҳимоядаги етишмовчиликни ҳисобга олган ҳолда, ҳимоядаги позицияни ушлаб туриш ва ўйинни қўллаб-қувватлаш учун жуда меҳнат қилди. Уни ўйиннинг бир соатидан кейин дам олдиришгани унинг ушбу “Сити” жамоаси учун қанчалик муҳимга айланганини кўрсатади.

Абдуқодир Ҳусанов – 7,5

Ҳусановнинг “Брентфорд”га қарши ўйинни ўтказиб юборишига сабаб бўлган жисмоний ноқулайлик бу галги учрашувда “Сити” ҳимоячиларининг тўхтатиб бўлмас ўйинига деярли таъсир қилмади. Абдуқодир ва унинг ҳимоядаги шериклари ўйин бошида “Пэлас”нинг барча узатмаларини йўқ қилди, рақиб асабий ҳаракат қилган вақтда уларни тўлиқ нейтраллаштирди ва шундан кейин учрашувни хотиржам охирига етказиб қўйди.

Марк Гехи – 7

Уни собиқ жамоасининг ҳужумлари деярли безовта қилмади. Шунингдек, у ҳужумларни орқа чизиқдан ишонч билан бошлаб берди.

Йошко Гвардиол – 7

Кўпчилик унинг узоқ давом этган жароҳатдан қайтгач шунчалик тез асосий таркибда ўйнашга тайёр бўлишини кутмаганди — шунинг учун Пеп Гвардиола уни табиий равишда майдондаги энг жисмоний қийин позициялардан бирига қўйди! У алмаштирилишидан олдин югуриш ва қарор қабул қилишда ҳайратланарли даражада ишончли кўринди.

Бернарду Силва – 8

“Манчестер Сити”даги фаолияти тугашига атиги учта ўйин қолган бўлса ҳам, у янги қирраларини кўрсатишда давом этмоқда. Эҳтимол, у фаолиятида биринчи марта ягона таянч ярим ҳимоячи сифатида ўйнади, аммо “Пэлас”га гол уриш имконини бериб қўйиши мумкин бўлган бир узатмадан ташқари, у ўз вазифасини “Этихад”даги тўққиз йил давомидаги бошқа барча ўйинлари каби профессионал ва маҳорат билан бажарди.

Фил Фоден – 8,5

Фил ярим ҳимоядаги етишмовчилик сабаб у марказда тўп билан кўп ҳаракат қилди — айнан ўзи яхши кўрадиган услубда — ва бу имкониятдан тўлиқ фойдаланди: турли вазиятлар яратди, финтлар ишлатди ва иккита голли узатма берди.

Савио – 7,5

Биринчи бўлимда баъзи қарорларидан норози бўлиб кўринди, аммо қийин вазиятлардан таъсирли тарзда чиқиб кетди ва ўнг қанотни виждонан назорат қилди. Унинг голига сабаб бўлган муносиб зарба — “Сити” мухлислари ундан энг кўп кутаётган жиҳатдир.

Антуан Семеньо – 7,5

Таянч ярим ҳимоячи ва пас тарқатувчи роли унга сўнгги вақтларда талаб қилинган қийинроқ қанот ўйинидан кўра мосроқ кўринди. Голни тез урди.

Райан Аит-Нури – 7

Доимий равишда чап қанот ҳимоячиси позициясидан ҳужумга қўшилишга интиладиган футболчи бу сафар кутилмаганда ҳужум чизиғида асосий таркибда майдонга тушди. У қанотда таъсир кўрсатиш ва “Пэлас” учун хавф яратиш мақсадида қаттиқ меҳнат қилди.

Умар Мармуш – 7,5

У Эрлинг Холанд ролини деярли мукаммал бажарди: асосан кўринмай ҳаракат қилди, ўйинга қўшилган пайтларида яхши тегинишларни намойиш этди ва жуда чиройли гол урди.

Натан Аке – 6,5

Орқа чизиқдан узатмаларга қарши яхши ҳаракат қилди.

Жереми Доку – 6

Бу сафар “Сити” юлдузи аввалгидек ёрқин ўйин кўрсата олмади. “Пэлас” футболчилари унга қарши икки кишилик прессингни жуда самарали қўллашди ва у асосан ўйин темпини назорат қилиш билан чекланди.

Матео Ковачич – 6,5

Баъзан у жуда юқорига чиқиб кетди ва позициясини тарк этди, аммо шу билан бирга тўп билан муомала қилиш маҳоратини ҳам кўрсатди.

Райан Шерки – 7

Савио учун деярли йўқ жойдан голли вазият яратди.

Ҳусанов Конференциялар лигаси финалчисини “синдирди”

Ҳусанов катта янгилик кутмоқда

Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

“Сити” чемпионлик курашига қайтган тўқнашувда Ҳусановнинг ўйин қандай баҳоланди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!