"Бавария" ёзда АПЛ юлдузи билан шартнома имзолайди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёзда "Арсенал" хавбеки Аарон Рэмзини ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки, немис гранди 27 ёшли уэльслик футболчи учун курашда "Челси" ва "Ливерпуль" каби грандларни ортда қолдиришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Рэмзининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу боис у “Бавария” таркибига мутлақо текинга бориб қўшилади.
Маълумот учун, Рэмзи “Арсенал”да 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 345та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 59та гол ҳамда 61та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар