Бахтиёр Ашурматов: Бизда бир хил савиядаги футболчилар ўйнайди
"Бугун мураккаб ўйин бўлди. Қўқон-1912 ҳурматга лойиқ жамоа. Афсуски, уларнинг омади келмаяпти. Қўқонлик мухлислар талабчан. Улар ҳар доим ҳужумкор ўйин тарафдори бўлиб келишган. Бугун жамоам ғалаба қозонган бўлса ҳам хурсандчиликдан сакрамадим, сабаби ўзим Қўқонликман. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги учрашувларда омад тилаб қоламан.
Қўқонлик мухлислар мени доим қўллаб-қувватлаб туришади. Улардан миннатдорман.Мен футболчи ва мураббий бўлиб шаклланишимда Қўқон футболининг ўрни беқиёс. Шу учун ўзимни Қўқонлик мухлислардан қарздор деб ҳисоблайман.
Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Иккинчи бўлимда рақибимиз яхши ўйнади. Биз эса қарши ҳужумда гол уриб ғалабани илиб кетдик.
Бугунги ўйин кўрсатдики, бизда барча футболчилар бир хил савияда ўйнайди. Асосий таркибдаги ўзгаришлар кубокдаги ўйин билан ҳам боғлиқ. “Бунёдкор”га қарши кечган баҳсда катта куч йўқотгандик. Шунинг учун захира ўйинчиларига ҳам имконият бердим. Улар ишончимни оқлашди", - деди Ашурматов.
Фикрлар