Бахтиёр Ашурматов: Бу ўйин мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлди

"Мураббийлик фаолиятимда илк марта финалга чиқдим. Бугунги ўйин фаолиятимданги энг оғир ўйинларимдан бири бўлди десам янглишмаган бўламан. Чунки "Бунёдкор" жудаям язши шаклланган жамоа. Миржалол Қосимов ажойиб жамоа шакллантирган: ёш, шижоатли йигитлар бутун ўйин давомида тинмасдан ҳаракат қилишди.

Шу сабабли бугунги учрашув учун "Бунёдкор" жамоаси футболчиларига ва ғалаба қозонишганликлари учун ўз шогирдларимга миннатдорчилик билдираман.

Бу ғалаба билан мухлисларимизни, жамоамиз раҳбарларини табриклайман. Ўйлайманки, бу эришган ютуғимиз билан тўхтаб қолмаймиз ва охиригача курашамиз. Чунки чемпионат ўйинларида биро муваффақиятсиз қатнашдик ва кубок учрашувлари орқали мухлислар олдида юзимизни ёруғ қилмоқчимиз", - деди Ашурматов "Спорт" телеканали эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!