Бахтиёр Ашурматов: Ғалабадан хурсанд эмасман
Бугун Суперлиганинг сўнгги тури доирасида бўлиб ўтган АГМК – “Қизилқум” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, лекин бундан у қадар хурсанд эмасмиз. Сабаби якунда барибир Про лига жамоасига қарши ўтиш баҳсида майдонга тушишга тўғри келади. Мавсум давомида керакли ўйинлардаги йўқотилган зарур очколар барибир ўз “сўзини айтди”. Лекин бугунги ўйиндаги ғалаба барибир плей-офф баҳси олдидан йигитларга оз бўлса ҳам мадад ва кайфият тақдим этади, деб ўйлайман. Умуман олганда, ортда қолаётган мавсумдан қониққаним йўқ. Сабаби Кубокни қўлга киритганимиз билан чемпионатда муаваффақиятсиз иштирок этдик. Аслида жамоалар икки гуруҳга ажратилгач, 7-ўринни эгаллашни мақсад қилган эдик. Аммо якунда плей-оффда майдонга тушишимизга тўғри келмоқда", - дейди Ашурматов.
Фикрлар