Бахтиёр Ашурматов: Мағлубиятлар кубок финалидаги ўйинимизга таъсир этмайди

Суперлига 27-туридан ўрин олган “Қизилқум” – АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Навоий клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

- “Қизилқум” бизга нисбатан кучлироқ ва чиройлироқ футбол намойиш қилди. Афсускки, биз биринчи таймда ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсата олмадик. Таркибда ўзгаришлардан кейин футболчиларимиз ўзларига келишди. Ҳисобда ортда қолиб турганлигимиз сабабли бизга қийин бўлди. Яратилган имкониятлардан биз фойдалана олмадик, рақиб эса аксинча-уларни голга айлантирди. “Қизилқум”ни ғалаба билан табриклайман.

-Жамоани олдинда муҳим ва қийин ўйин – кубок финалида “Пахтакор”га қарши баҳс кутиб турибди. Сўнгги мағлубиятлар жамоага финал олдидан руҳий таъсир ўтказмайдими?

-“Пахтакор” билан финалда ҳар доим ҳам ўйнаш насиб қилавермайди. Ўйлашимча, йигитлар бу ўйинга йигитларни финалга тайёрлаш қийин бўлмайди. Ҳар бир футболчининг фаолиятида бундай ўйинлар атиги бир марта содир бўлиши ҳам мумкин. Шу сабаб финал беллашувига жанговар ҳолатда майдонга тушиб, бор кучимизни намойиш этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!