Бахтиёр Намозов БААдаги халқаро мусобақа финалини бошқарадиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Бахтиёр Намозов БААда бўлиб ўтаётган Пляж футболи бўйича халқаро мусобақада фаолият олиб бормоқда. 

Намозов бугунга қадар мазкур қитъалар аро кубок доирасида Бразилия - Испания (5:2), Таити - Эрон (2:4), Миср - Испания (7:6) ҳамда Россия – Бразилия (5:5) учрашувларини бошқарди.

Бахтиёр Намозов бугун мусобақанинг финал учрашувини бошқариб борадиган бўлди. Финалда Эрон ва Россия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Учрашув бизнинг вақтимиз билан соат 21:00да старт олади. 

Таъкидлаб ўтамиз, ушбу халқаро мусобақада Бразилия, БАА, Миср, Эрон, Россия, Таити, АҚШ, Испания каби терма жамоалар қатнашишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!