Бахтиёр Намозов Таити - Эрон учрашувини бошқаради

Ҳамюртимиз Бахтиёр Намозов БААда бўлиб ўтаётган Пляж футболи бўйича "Dubai Cup" Халқаро мусобақасидан таклиф олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Кеча Намозов Бразилия - Испания учрашувини бошқарди. Ўйин 5:2 ҳисобида Бразилия терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.

Бахтиёр Намозов бугун Таити - Эрон учрашувида ишлайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз,  "Dubai Cup" Халқаро мусобақасида БАА, Миср, Эрон, Россия, Таити, АҚШ, Испания каби терма жамоалар қатнашишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!