Бекзод Абдураҳмонов биринчи даврада аламли мағлубиятга учради

Хабар берганимиздек, бугун Венгрия пойтахтида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Биринчи кун доирасида эркин курашчилар баҳсга киришди. 

Афсуски, -74 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Бекзод Абдураҳмонов биринчи даврадаёқ аламли мағлубиятга учради. Гап шундаки, грузиялик Автондил Кентчадзе билан кечган баҳс 12:12 ҳисобида якунланди. Қоидага кўра, охирги балл олган курашчига ғалаба тақдим этилади. Беллашув мобайнида грузин полвони сўнгги баллни олгани учун у кейнги босқичга йўл олди. Шундай бўлса-да, юртдошимизда бронза медали учун курашиш имконияти сақланиб турибди. Бунинг учун Кентчадзе финалга қадар етиб бориши талаб этилади. 

-86 килограмм вазн тоифасида Абдурасул Ваҳобов ҳам илк даврадаёқ олтин медаль учун курашдан чиқиб кетди. Кубалик курашчига қарши баҳс 2:6 ҳисобида вакилимизнинг мағлубияти билан якунланди. Яна бироздон сўнг -61 кг вазн тоифасида Аббос Раҳмонов эронлик рақибига қарши курашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!