Бекзод Абдураҳмонов бронза учун курашади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг эркин кураш йўналиши бўйича ўтказилаётган баҳсларда ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учн курашадиган бўлди. 

Ҳамюртимиз мусобақанинг илк босқичида грузиялик Автандил Кенчадзега имкониятни бой бериб қўйганди. Бироқ Кенчадзе финал босқичига қадар етиб боргани сабабли полвонимиз бронза медали учун ўтказиладиган қўшимча саралаш босқичида иштирок этиш имконига эга бўлди. 

Ушбу босқичда Абдураҳмонов дастлаб, польшалик Андржей Сокалски, сўнг озарбайжонлик Абубакр Абакаровни мағлуб этиши лозим. Шундан сўнг, бронза медали учун ўтказиладиган баҳсда туркиялик Сонер Демирташга қарши гиламга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!