Бекзод Абдураҳмонов жаҳон чемпионатида терма жамоамизга илк медални тақдим этди
Хабар бериб ўтганимиздек, Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди.
Бугун мусобақада медаллар учун баҳслар ўтказилди. Қувонарлиси, -74 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритди.
Абдураҳмонов мусобақада грузиялик рақибга мағлуб бўлганди. Аммо, кейинчалик унда бронза медали учун кураш олиб бориш имконияти пайдо бўлди. У аввалига Польша, кейин эса Озарбайжон вакилларини мағлубиятга учратди ва бронза медали учун жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлди.
Медаль учун жангда туркиялик рақибини мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон ҳисобига ушбу жаҳон чемпионатидаги дастлабки медални қўшиб қўйди.
Манбаа: МОҚ расмий сайти
Фикрлар