Бельгия келгуси йилнинг апрелигача ФИФА рейтингида пешқадамлик қилади

Бельгия терма жамоаси камида келгуси йилнинг апрелига қадар ФИФА рейтингида пешқадамлигича қолади. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра бельгияликлар келгуси ФИФА кунларигача, яъни 2019 йилнинг 18-26 март кунларигача рейтингда биринчи поғонада қолишади. Улар ҳозир рейтингда амалдаги жаҳон чемпионлари – Франция терма жамоасида бир очко кўпроқ тўплашган.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси сўнгги баҳсда Швейцарияга 5:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!