Белотти учун 100 миллион берадиганлар кўпайиб кетди
"Торино" ҳужумчиси Андре Белотти гранд клубларининг орзусига айланганининг унга бўлаётган таклифлар ҳам кўрсатиб турибди. Яқинда жамоаси билан шартномасини 2020 йилгача узайтирган ҳужумчининг трансфер нархи 100 миллион евро қилиб белгиланганди.
Бу футболчи учун юқоридаги суммани "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Реал" беришга тайёр экани маълум қилинганди.
Энди бу жамоалар сафи яна кенгайди. Суперҳужумчига эҳтиёж сезаётган "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ёзги трансферлар даврида Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Белотти жорий мавсумда А серияда 20 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилди.

Фикрлар