"Бенфика" етакчи футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди

Лиссабоннинг "Бенфика" клуби ярим ҳимоячиси Пицци жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 26 ёшли португалиялик футболчи “Бенфика” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Пицци “Бенфика” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 189та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 37та гол ҳамда 50та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!