Бенитес: "Интер"да менинг услубларим иш бермаган деган фикрларга қўшилмайман
"Ньюкасл" бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган "Интер"даги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Интер”да менинг услубларим иш бермаган деган фикрларга қўшилмайман. Биз “Интер” билан Италия Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқдик. Эътиборлиси, биз бу совринларни ҳеч қандай трансферларни амалга оширмасдан туриб қўлга киритдк. Ўшанда бизда фақатгина ёш Коутиньо бор эди холос”, - дейди Бенитес.
Эслатиб штамиз, 58 ёшли испаниялик мутахассис “нерадзуррилар” бошқарувини 2010 йил қабул қилиб олган ва орадан 1,5 йил ўтиб истеъфога чиқарилган эди.
Фикрлар