Бензема "Реал"нинг навбатдаги учрашувида иштирок этмаслиги мумкин

  • 15 Feb 13:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Карим Бензема Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Аякс"га (2:1) қарши ўйинда жароҳат олгани маълум бўлди.

Tecno

Гап шундаки 31 ёшли франциялик футболчи Амстердамдаги ўйинни оғриқ қолдирувчи воситалар ўтказган. Шу боис жамоа бош мураббийи Сантьяго Солари уни “Жирона”га қарши баҳсда захирада қолдириб, бироз дам бермоқчи. Бенземанинг ўрнини эса ушбу баҳсда Мариано Диас эгаллайди.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум Ла Лигада жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. “Реал” эса ҳозирда мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!