Бензема қишда АПЛ гранди сафига кўчиб ўтиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби форварди Карим Бензема фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 31 ёшли франциялик футболчини шахсан “аристократлар” бош мураббийи Маурицио Сарри ўз жамоасида кўрмоқчи. Ўз навбатида Бензема ҳам италиялик мутахассис қўл остида тўп суришни хоҳламоқда.
Маълумотларга қараганда “Челси” Бенземани қишки трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Бензема “Реал”да 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоа сафида жами 430та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 202та гол киритиб, 116та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар