Бернард "Эвертон" билан келишувга эришди

Донецкнинг "Шахтёр" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Бернард фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга жуда яқин турибди.

GloboEsporte нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчининг янги жамоаси “Эвертон” бўлади.  Бернард мерсисайдликлар билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 6 млн евро маош олади.

Маълумотларга қараганда Бернард тез орада Ливерпулга келади ва янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!