Равшан Ҳайдаров: "Олдимизга қўйилган биринчи вазифани уддалаганимиздан хурсандмиз!"

CHERY AUTO

U23 Осиё кубоги чорак финал ўйинлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчимиз Сардор Баҳромов иштирокидаги матбуот анжуманинида қатнашди.

Tecno

"Ассалому алайкум, ҳаммага хайрли кун. Олдимизга қўйилган биринчи вазифани уддалаганимиздан хурсандмиз. Плеф-ффга чиққан барчани таюриклайман. Эртага, Хитой билан мақсадларимиз йўлидаги энг муҳим ўйин бўлиб ўтади. Тикланиш жараёнлари яхши ўтказиб, рақиб учрашувларини таҳлил қилиб етарлича ўргандик. Жамоамиз беллашувга тайёр.

Ар-Риёддан Жиддага учиб ўтдик. Ҳаво бироз иссиқроқ лекин мослашдик. Фарқи жуда ҳам катта эмас. Бу жамоамизга таъсир ўтказмайди. 

Ўзбекистон Хитойдан бир кун кўп дам оляпмиз. Бу қанақадир устунлик берадими?

Ҳа биз Хитойдан бир кун олдин ўйнадик. Лекин ўша кун ҳам учиб ўтишга кетди. Шунга қарамай, тикланиш жараёнларимиз режаларини ҳаммасини амалга оширдик. Ҳамма керакли нарсалар қилиняпти. Битта ўйинчидан ташқари, ҳамма жанговор ҳолатда. Ибраимов иккита сариқ карточка олгани сабаб эртанги баҳсни ўтказиб юборади. Уни ўрнини ҳам ўтказиб юборади.

Сиз Ўзбекистонни турли хил ёш терма жамоаларида ишлагансиз. Хитойга қарши ўйнагансиз ва ҳозирги Хитой терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

Хитой терма жамоасини анчадан бери биламиз. Кўп мусобақаларда бир-биримиз билан ўйнаганмиз. Йилдан-йилга яхшиланяпти. Ҳозирда улар энг яхши ҳолатига келган давр. Жуда яхши авлод йиғилган. Мураббийлар штаби ҳам анчадан бери ишлаб келмоқда. Ўйин услубини ҳам футболчиларга сингдиришган.Жуда тартибли ва ҳурматга сазовор жамоа. Биз ҳам шунга яраша тайёгарлик кўряпмиз. Уларнинг кучли ва кучсиз томонини ҳам ўрганиб чиқяпмиз", - деди Ҳайдаров.

"Ассалому алайкум барчага! Мана шу босқичга чиққанимиз билан бутун Ўзбекистонни табриклайман. Эртага муҳим ўйин бўлиб ўтади. Рақибимизга ҳам омад. Қийин учрашувларни ўтказдик. Буёғига рақиб танлаш йўқ. Эртага майдонга чиқиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Хитой яхши терма жамоа. Биздан катталар ҳам кичиклар ҳам  жанговор ўйин ўтказишган. Осиёда яхши жамоалардан бири ҳисобланади. Биз эртага ўзимизни ҳар томонлама яхши кўрсатиб, кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. Улар мудофада ҳам ҳужумда ҳам бир хил яхши ўйнади"
, - дея фикрларини билдирди Сардорбек Баҳромов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!