U-23 Осиё кубоги. Бугун чорак финалнинг икки учрашуви бўлиб ўтади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ҳал қилувчи босқичга кириб бормоқда. Бугун мусобақанинг чорак финалидан ўрин олган икки учрашув ўтказилади.

Дастлаб, соат 16:30'да Япония — Иордания жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтади. Куннинг иккинчи баҳси эса Вьетнам ҳамда БАА терма жамоалари ўртасида кечади. Ушбу тўқнашув 20:30'да старт олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-21 терма жамоаси чорак финал босқичи доирасида эртага Хитойга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!