Бернарду Силва: "Манчестер Сити"да бахтлиман
"Манчестер Сити" клуби вингери Бернарду Силва ўзига нисбатан "Реал" Мадриддан қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Мени шартномам тугашига яна 3,5 йил бор ва мен ҳозир “Сити”да бахтлиман. Агар клуб мен билан шартномани узайтиришни хоҳласа, мен музокараларга тайёрман. Агар биз ўзаро ҳамкорликни давом эттирсак, катта-катта ютуқларга эришишимиз мумкин. Мен бу ерда жуда бахтлиман ва шу ерда қолишни хоҳлайман”, - дейди Силва.
Маълумот учун, 24 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 29та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ва 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг тахминий трансфер нархи 65 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар