Бернд Штанге: Эртага томошабоп ўйин бўлишига умид қиляпман

Ўзбекистон Сурия учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Сурия терма жамаоси бош мураббийи Бернд Штанге иштирок этди.

- Биз олдимизда муҳим ўйинлар турипти. Шу ўйинларда қитъа чемпионатига тайёргарлик кўрамиз. Эртага томошабоп ўйин бўлишига умид қиляпман.

Футболчилар рўйхатига эрибор берсанглар барчаси четдан чақирилган. Фақатгина 6 таси Суриядан. Тайёргарлик ҳам шунга яраша чет элда ўтмоқда. Биз кеча учиб келдик. Кеча Пахтакор стадионида машғулот ўтказдик.

Ўзбекистон чиндан ҳам йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Бунга ҳозир амин бўлмоқдаман. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатида чемпион бўлди. Бу орқали катталар ўртасидаги футболни ҳам кучайтириб боради. Ишончим комил яқин йилларда қитъа ва жаҳон миқёсида ҳам яхши натижалар қайт эта бошлайди, - дейди мутахассис ўз сўзида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!