"Бетис" "Атлетико" ҳужумчисини ижарага олмоқчи
"Бетис" клуби "Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Никола Калиничнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.
El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда севильяликлар 31 ёшли хорватиялик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олишмоқчи. Ўз навбатида “Атлетико” “Челси”дан ижарага олаётган ҳужумчи Альваро Моратанинг маошига пул топиш учун Калинични бошқа жамоага бериб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Калинич “Атлетико” сафига ёзда “Милан” сафидан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум мадридликлар сафида жами 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар