"Бетис" "Атлетико"нинг 53 йиллик рекордини такрорлади

Хабарингиз бор "Бетис" Ла Лиганинг 16-турида сафарда "Эспаньол"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, шу тариқа Кике Сетьен шогирдлари жорий 2018/2019 йилги мавсумда Каталониянинг барча уччала жамоаси "Жирона" (1:0), "Барселона" (4:3) ва”Эспаньол”ни (3:1) сафарда мағлубиятга учратишни уддалашди.

Opta статистик портали берган маълумотларга кўра “Бетис” бу билан 53 йил муқаддам “Атлетико” томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади. Боиси, “матрасчилар” ҳам 1965/66 йилги мавсумда Каталониянинг барча уччала жамоасини сафарда мағлуб этишни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!