"Бетис" етакчиси номаълум муддатга сафдан чиқди

"Бетис" клубининг етакчи футболчиси Вильям Карвалью жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 26 ёшли Португалия терма жамоаси аъзосининг қачон сафга қайтиши ҳозирча аниқ эмас.

Маълумот учун, Карвалью жорий мавсум “Бетис” сафида 26та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!