"Президет кубоги". "Ўзбекча дерби" жой олган 4-тур беллашувлари якунига етди
Тошкентда "Президент кубоги" давом этмоқда. 3-бор ўтказилаётган мусобақанинг мукофот жамғармаси 75000 АҚШ долларини ташкил этади.
Турнир 2 гуруҳда ўтказилади. "А" гуруҳида рейтинги 2250 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар иштирок этса, "Б" гуруҳида рейтинги 2249 ва ундан паст рейтингли шахматчилар қатнашади.
Ҳар бир ўйин 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади.
Бугун мазкур мусобақада 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда "Ўзбек дербиси" гувоҳи бўлдик. Икки ҳамюртимиз Ортиқ Неъматов ва Жавоҳир Синдаров ўзаро тўқнаш келган баҳсда томонлар кучи тенг келди.
Қуйида 4-турда қайд этилган натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Шунингдек, эртага 5-тур учрашувлари давом эттиралади. Ушбу турда Ортиқ Неъматов Нодирбек Абдусатторовга қарши дона суради.
Фикрлар