"Бетис" ўз сафини "Тоттенхэм" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи

Испаниянинг "Бетис" клуби "Тоттенхэм" ҳужумчиси Винсент Янссенни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра севильяликлар бу борада “шпорлар” билан музокараларни бошлаб юборишган. Унга кўра лондонликлар 24 ёшли голландиялик футболчининг трансферини 17 млн еврога баҳолашмоқда.

Таъкидлаш керакки Янссен “Тоттенхэм” бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг режаларига кирмайди ва шу сабабли ҳам у жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” Янссенни 2016 йил “АЗ Алкмар” клубидан 22,1 млн еврога харид қилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 6та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Бетис" ПСЖдан Хесени ўз сафига қўшиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!