Бэйл "Реал"га ўтганидан буён 22-марта жароҳат олди
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл навбатдаги жароҳатига дучор бўлди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 29 ёшли уэльслик футболчи кеча Ла Лиганинг "Вильярреал"га (2:2) вқарши 17-тур қолдирилган баҳсида жароҳат олган ва танаффус пайтида захирага олинган. Ҳозирча унинг жароҳати қай даражада эканлиги ва унинг қачон соғайиши ҳақида хабарлар йўқ.
Эътиборлиси, бу Бэйлнинг “қироллик клуби”га келганидан буён, аниқроғи 4,5 йил ичидаги нақд 22-марта жароҳат олиши бўлди.
Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар