Бэйлнинг "Реал"да қолишига умид пайдо бўлди

“Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл клубда қолишга тайёр. Сабаби жамоанинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги инглиз тилини билади.

“Қироллик клуби”нинг олдинги мураббийи Зинедин Зидан инглича гапирмаган ва уэльслик футболчи шу вақтга қадар испан тилини ўрганишнинг уддасидан чиқа олмаган, гарчи унинг Мадридга келганига 5 йил бўлган бўлсада.

Бироқ Лопетеги Бэйл билан битта тилда гаплашиши мумкин ва ҳозирда у ўзини “Реал”да ишончли ҳис қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!