Бэйлнинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

“Реал” Мадрид вингери Гарет Бэйл кеча “Вильярреал”га (2:2) қарши кечган баҳсда жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Берилган маълумотларга қараганда 29 ёшли уэльслик футболчи чап оёқ сон мушакларидан олган жароҳати сабаб 2 ҳафта майдонга туша олмайди. Шу тариқа у "Реал Сосьедад" ва "Бетис"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!