Биатлон қиролининг жаҳли чиқди

Олимпиада чемпиони Мартен Фуркад Франция терма жамоасининг янги мавсум учун тайёргарлик жараёни ва жамоадаги молиявий ҳолат борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз барча  нарсани тежаяпмиз. Биз августда Швецияда йиғин ўтказишни режалаштирган эдик. Кейинчалик пулни тежаш мақсадида мазкур йиғин бекор қилинди ва Преманонеда йиғин ўтказилди. Бу ердаги йиғин Швецияга нисбатан ҳар одам ҳисобига кунига 20 евродан арзонроққа тушди. Бизни меҳмонхонага ҳам жойлаштиришмади. Коттежларга жойлашдик. Ҳаттоки, бизга овқатни дўстларимиз тайёрлаб беришди. Бепул албатта. Аммо бу сабаблар, важлар бизнинг мақсадимизга таъсир кўрсатмайди", - деди Фуркад.

Маълумот учун, Фуркад фаолияти давомида Олимпия ўйинларида 5 марта зафар қучишга муваффақ бўлган. Жаҳон чемпионатларида 11 марта шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарила олди. Қолаверса, жаҳон кубоги босқичларида 74 бор биринчи ўринни қўлга киритган. Кетма-кет 7 мавсумдан бери энг яхши биатлончи бўлиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!