Биласизми: АГМК ўз тарихида илк бор Жиззахда ғалабага эришди

Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида кечган беллашувда олмалиқликлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Эътиборлиси, бу олмалиқликларнинг Жиззахда "Сўғдиёна" устидан эришган дастлабки ғалабаси бўлди. Бунга қадар мазкур жамоаларнинг Жиззахда бўлиб ўтган ўзаро 8 та қарама-қаршилигининг 5 тасида мезбонларнинг қўллари баланд келган ва 3 та беллашувда дуранг қайд этилган эди.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар :

11.08.2018 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 1:3

18.03.2017 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 3:2

14.05.2016 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 1:0

30.10.2015 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 1:0

09.08.2014 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 0:0

04.08.2013 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 2:2

15.10.2011 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 5:2

23.03.2009 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 3:2

20.09.2008 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 1:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!