Биласизми? Ареоля Франция терма жамоаси сафида бирорта ўйин ўтказмай жаҳон чемпиони бўлди ва тарихга кирди

ПСЖ клуби дарвозабони Альфонс Ареоля Франция терма жамоаси сафида гарчи бирорта ўйин ўтказмаган бўлсада жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, ЖЧ-2018да бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган ҳимоячи Адиль Рами ҳам мундиалнинг олтин медали билан тақдирланди. Бироқ, у фаолияти давомида 35та ўйинда терма жамоа шарафини ҳимоя қилган. Ареоляга эса шу кунгача бирор марта ҳам майдонга тушиш насиб қилмади.

Шу тариқа Ареоля Франция футболи тарихида терма жамоа сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмай туриб жаҳон чемпиони бўлган илк футболчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!