Биласизми? Бундан роппа-роса 23 йил олдин Буффон А Серияда дебют қилган
Бундан роппа-роса 23 йил муқаддам, аниқроғи 1995 йилнинг 19 ноябрь куни афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон "Парма" сафида Италия А Сериясида дебют қилган эди.
Эътиборлиси, 17 ёшли бўлажак футбол юлдузи ўша куни "Милан"га (0:0) қарши кечган баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди.
Таъкидлаш керакки, Буффон айни дамда 40 ёшда ва ҳамон яшил майдонда ҳаракат қилмоқда. У ҳозир ПСЖ клуби дарвозабони ҳисобланади.
Фикрлар