Биласизми? Германия терма жамоаси 1979 йилдан буён бундай ҳолатга тушмаган эди

Аввал хабар берганимиздек Германия терма жамоаси кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасида ўз майдонида Голландияга қарши баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу тариқа Йоахим Лёв шогирдларининг расмий ўйинлардаги ғалабасиз серияси 5та ўйинга етди. Gracenote Live тарқатган хабарга кўра Бундестимнинг бундай муваффақиятсизлиги сўнгги бор 1979 йилда содир бўлган. Ўшанда Германия қаторасига 6та расмий ўйинда ғалаба нималигини билмаган.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоасининг расмий ўйинлардаги сўнгги ғалабаси ЖЧ-2018нинг гуруҳ босқичида Швеция устидан қўлга киритилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!