Биласизми? Италия терма жамоаси салкам 100 йилда қилмаган ишини қилди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Италия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Украина билан куч синашиб дуранг (1:1) натижа қайд этди.

Ушбу дурангдан сўнг “Скуадра Адзурра”нинг ўз майдонидаги ғалабасиз серияси нақд 5та ўйинга етди. Эътиборлиси, бу сўнгги 93 йилдан буён кўрсатган уларнинг энг ёмон натижаси бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, италияликлар кечаги ўйингача ўз майдонларида Польша (1:1), Голландия (1:1), Швеция (0:0) ҳамда Македония (1:1) термалари билан дуранг ўйнашган эди. Улар сўнгги бор ўз майдонида 2017 йилнинг 5 сентябрь куни  Исроил термасидан 1:0 ҳисобида устун келишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!