Биласизми? "Монако" Анри келгач топ-5 чемпионатларида энг кўп мағлубиятга учради

Хабарингиз бор “Монако” Франция чемпионатининг 19-турида ўз майдонида “Генгам”га (2:0) имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа монаколиклар Тьерри Анри бош мураббийликка тайинланганидан буён 9-мағлубиятини қабул қилиб олишди. Эътиборлиси, бу 13 октябрдан буён Европанинг кучли бешлик чемпионатларида қайд этилган энг ёмон натижа бўлди. Боиси, топ-5 чемпионатларида иштирок этаётган ҳеч бир жамоа ушбу вақт мобайнида бу қадар кўп мағлуб бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” чемпионатнинг ўтган 19та туридан сўнг мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!