Биласизми? Переснинг президентлик даврида мавсум ўртасида мураббий алмаштириш "Реал"га деярли фойда келтирмаган

Хабарингиз бор Мадриднинг "Реал" клуби душанба куни бош мураббийи Хулен Лопетегини истеъфога чиқарган эди.

Бироқ, одатда мавсум ўртасида мураббий алмаштириш “қироллик клуби”га фойда келтирмаган. AS нашри тарқатган хабарга кўра Флорентино Переснинг президентлик даврида мавсум ўртасида мураббий алмаштириш бир неча бор содир бўлган. Аммо, “Реал” ўша мавсумларда жами бўлиб фақатгина 1та совринни қўлга киритган ҳолос.

Бу ҳам бўлса 2015/16 йилги мавсумда Рафаэль Бенитес ўрнига Зинедин Зидан келган мавсумда содир бўлган. Ўшанда франциялик мутахассис қўл остида “Реал” якунда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!