Биласизми? Қатар 609 дақиқа давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлади

Унда Қатар ва Япония терма жамоалари ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Абу-Дабидаги "Зайед Спорт Сити" стадионида кечган учрашувда қатарликлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, Феликс Санчес шогирдлари 609 давомида ўз дарвозаларини даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Улар гуруҳ босқичи доирасида Ливан (2:0), Шимолий Корея (6:0), Саудия Арабистони (2:0), плей-оффда эса Ироқ (1:0), Жанубий Корея (1:0) ва БАА (4:0) терма жамоаларига қарши кечган беллашувларда бирорта гол ўтказиб юбормади. 

Финалда эса япониялик ҳужумчи Такуми Минамино 69-дақиқага келибгина Саад Ал Шиб дарвозасини ишғол этди. Шу тариқа Қатарнинг Осиё кубогидаги қуруқ ўйин серияси 609 дақиқа давом этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!