Биласизми? Серхио Рамос фаолияти давомида 2-марта йилни қизил карточкасиз ўтказди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос якунига етиб бораётган 2018 йилда бирорта ҳам қизил карточка олмади.
32 ёшли испаниялик футболчи жорий календар йилида Ла Лигада 6та, Чемпионлар лигасида 4та, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Миллатлар лигаси ва УЕФА Суперкубогида биттадан сариқ карточка олди.
Эътиборлиси, Рамос фаолияти давомида иккинчи марта, аниқроғи сўнгги 7 йилда икинчи бор йил давомида бирорта ҳам қизил карточка олмади. Сўнгги бор бундай ҳолат 2015 йилда кузатилган эди.
Фикрлар