Биласизми? "Хаддерсфилд" сўнгги 19 йилдан буён "Челси"ни юта олмаяпти

Бугун Англия премьер-лигасининг дастлабки туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Жумладан, "Хаддерсфилд" шу куни ўз майдонида "Челси"ни қабул қилади.

Эътиборлиси, "Хаддерсфилд" 1999 йилдан буён “аристократлар”ни мағлубиятга учрата олмай келмоқда. Ушбу жамоалар умумий ҳисобда жами 66 марта тўқнаш келишган бўлиб, шуларнинг 29тасида “Челси”, 27тасида "Хаддерсфилд"нинг қўли баланд келган. Қолган 10та ўйин эса дуранг билан якунланган.

"Хаддерсфилд" – "Челси"

Стадион: "Гэлфарм"

Бошланиш вақти: 19:00

Арбитр: Крис Кавана

Тахминий таркиблар:

"Хаддерсфилд": Лессль, Хадерйонай, Шиндлер, Занка, Конголо, Хогг, Муй, Парра, Питчард, Диахаби, Мунье.

"Челси": Кабайеро, Аспиликуэта, Рюдигер, Луис, Алонсо, Фабрегас, Жоржиньо, Баркли, Педро, Хадсон-Одой, Мората.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!