Бир теннисчимиз Қозоғистонда ярим финалга чиқди
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги турнирда истеъдодли теннисчимизларимиз – Олимжон Набиев ва Марк Тряшкин чорак финалда ўзаро рақобатлашди.
Олимжон ва Марк Тряшкин учрашуви уч сет давом этди. Кескин ва муросасиз ўтган ўзбеклар дербисида Марк 6:3, 3:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа ярим финалга йўл олган Марк Тряшкин энди қозоғистонлик Дмитрий Безбородовга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Фикрлар